Россиядаги сув омбори ёнидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Россиянинг Приморск туманидаги сув омбори яқинида ўзбекистонлик эркак ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Ҳуқуқ-тартибот идоралардаги манбанинг маълум қилишича, 40 ёшли эркакнинг жасади 30 июль куни топилган. Марҳум автосервисда ишлаган ва 30 июль куни Ўзбекистонга қайтиши керак бўлган.

«Чипта маҳаллий вақт билан 11:45 да учиш учун сотиб олинган. Топилган вақтида мигрантнинг юзида кўкаришлар, чап қўлида эса шилинган жароҳатлар аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Мурино шаҳридаги қурилиш майдончасида 29 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилгани хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатнинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ҳам ўзбекистонлик эркакнинг ёниб кетган жасади топилгани маълум қилинганди.

Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Жаҳон15:35 | 26.9.22
Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади