Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатди — видео

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Пахтачи туманида профилактика инспектори ва маҳалла раиси фуқарога куч ишлатгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда профилактика инспектори фуқаронинг хонадонини кўздан кечиргани ва уй эгасининг «ҳаққингиз йўқ» деган эътирозига «ҳаққим бор» дея жавоб қайтариб, унга нисбатан куч ишлатгани тасвирланган видео тарқалди. Шунингдек, воқеа жойида бўлган маҳалла раиси ҳам эркакнинг елка ва бўйин қисмига уриб, уни олиб кетишда инспекторга ёрдамлашган.

ИИБ масъулига кўра, видеодаги ҳолат 30 июль куни Пахтачи тумани Қувондиқ маҳалласида содир бўлган. Маълум қилинишича, хонадон соҳибаси 102 рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Р.У. маст ҳолатда жанжал қилаётгани бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори А.Эгамбердиев ва шу маҳалла раиси фуқаро Р.У.нинг уйга келганда, ҳақиқатдан ҳам эркак маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилаётгани аниқланган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори ҳамда маҳалла раиси фуқарони мастлик ҳолати тарқагунга қадар туман ИИБ биносида сақлаш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган, бироқ у профилактика инспекторининг қонуний талабини бажармаган.

«Маҳалла раиси Р.У.ни тинчланиши ва хушёр тортиши учун елкасига икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган. Р.У. туман ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мастлик ҳолати тарқагандан сўнг, уйига рухсат берилган», — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида ППХ инспектори вояга етмаган болага нисбатна қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видеолар тарқалганди. ИИВ матбуот котиби мазкур ҳолатга муносабат билдирган ва ППХ инспектори Ботир Хасановнинг ҳаракатлари интизомий тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма