Шавкат Мирзиёев Швейцария президентига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев 1 август куни Швейцария президенти Иньяцио Кассисга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Швейцария Конфедерацияси президенти Иньяцио Кассисга миллий байрам — Швейцария Конфедерацияси ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллаган.

Маълумот ўрнида, бу кун Швейцарияда федерал даражада нишонланадиган ягона байрам ҳисобланади. Мамлакат тарихига кўра, 1291 йилда Фирвалдштет кўли яқинида учта энг йирик кантон — Швиц, Ури ва Унтервалден вакиллари учрашиб, ташқи душмандан биргаликда ҳимояланишга келишган . Айнан шу келишув Швейцария конфедерацияси ташкил топишига олиб келган. 1891 йилда Швейцария ташкил топганининг 600 йиллиги нишонланган танатанада 1 август расман байрам сифатида қабул қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Бхаратия жаната парти» ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистоннинг президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллаганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео