11:26 | 01.08.22 500

Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги эълон қилинди

Президент бу ҳафтада Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларни эълон қилди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Президент унда иштирок этиш учун мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.

Шуниндгек, давлат раҳбари 28 июлдан бери Ўзбекистонда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент ўтган ҳафта давомида Юқори Чирчиқда ИТ мутахассислари билан учрашгани, ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 218
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 214
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 436
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 444