Хитой Тайван қирғоғи яқинида гипертовушли ракета учирди — видео

Тайван қирғоқларидан 120 километр узоқликда жойлашган Пингтан ороли яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг DF-17 комплексининг гипертовушли ракетаси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «AeroTime» хабар берди.

Фото: «AeroTime

Маълум қилинишича, ракета учириш 1 августь куни Хитой Халқ Озодлик Армияси ташкил топганининг 95 йиллиги арафасида амалга оширилган. Синовлар олдидан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга бўлажак ташрифи муносабати билан АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик кучайганди. Ташрифни ёритиш учун Жанубий Хитой денгизида «Рональд Рейган» самолёт ташувчисининг ҳужум гуруҳи келган.

DF-17 ўрта масофали ракета тизими (Donfeng-17) DF-16 комплексининг ишланмаси ҳисобланади. Унинг баллистик ракетасига жанговар каллак сифатида DF-ZF гипертовушли планердан фойдаланилган, у 10 Марч (12 300 км/соат) тезликда ҳаракатлана олади. Комплекс оддий ва ядро каллаклари билан бирга 2,5 минг километр масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Аввалроқ Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрса, қатъий чоралар кўриш билан таҳдид қилганди. Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэйнинг айтишича, агар АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ташрифини бекор қилмаса, Хитой армияси унинг олдини олиш чораларини кўради. Пелосининг ташрифи «ягона Хитой» тамойили ҳамда Хитой ва АҚШнинг учта қўшма коммуникеси қоидаларини жиддий равишда бузиши айтилган.

Шундан сўнг, 90 та самолёт ва вертолётлар билан қуролланган Америка атом авиаташувчиси «Роналд Рейган»нинг ҳужум гуруҳи Жанубий Хитой денгизига кирган, Хитой эса икки кунлик ҳарбий машғулотларни бошлаган. Бунинг фонида Тайван ҳам ҳарбий машғулотлар бошлаган.

Пелосининг Тинч океани томонга ҳаракатланган самолёти эса Гавайига қўнган ва спикернинг Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб сафаридан Тайван четлаштирилган.

Аввалроқ АҚШ Хитойнинг Тайванга қарши ҳарбий фаоллигини кўрмаётганини маълум қилганди. Бироқ Америка разведкаси Хитой Тайванда куч ишлатмоқчилигини айтган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма