Япониялик олим олтинчи энг йирик оммавий қирғин қачон бўлиши мумкинлигини айтди

Япониянинг Тохоку университети иқлимшуноси Кунио Кайхо навбатдаги оммавий қирғин қачон бўлишини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда «Biogeosciences» журнали хабар берди.

Фото: «Ferra»

Маълум қилинишича, сўнгги 540 миллион йил ичида Ер бешта оммавий қирғинни бошдан кечирган, бу кўпинча иқлим ўзгариши билан бирга келган.

Кайхонинг сўзларига кўра, у Ер юзасининг ўртача ҳарорати барқарорлиги ва сайёранинг биохилма-хиллигини баҳолаган. Натижада ҳароратнинг ўзгариши қанчалик катта бўлса, қирғин даражаси шунчалик катта бўлишини аниқлаган.

«Глобал совиш нуқтаи назаридан қарагганда, энг катта оммавий қирғинлар ҳарорат тахминан 7 даражага тушганда содир бўлган. Агар глобал исиш ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда оммавий қирғинлар ҳарорат 9 даражага кўтарилганда юз берган», — дейди Кайхо аср охирига келиб глобал ҳарорат ўртача 4,4 даражага кўтарилиши кутилаётганини таъкидлаган ҳолда.

Олимнинг айтишича, 9 даража глобал исиш камида 2500 га қадар содир бўлмайди. Бугунги кунда иқлим антропоген сабабларга кўра анча тез ўзгариб бормоқда. Бу эса олтинчи оммавий қирғин ўзи билан аввалгидан кўра кўпроқ турларни олиб кетишига олиб келиши мумкин.

«Катта эҳтимол билан бу сафар Ерда кўпроқ турлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бунга глобал исиш миқёси жуда катта бўлгани эмас, балки ўзгаришлар жуда тез содир бўлгани боис кўплаб турлар мослаша олмагани сабаб бўлади», — деб тушунтирган олим.

Аввалроқ Маноадаги Гавайи университети олимлари Ерда тирик мавжудотларнинг олтинчи оммавий қирилиши бошланганини маълум қилганди. Келтирилишича, турларнинг йўқ бўлиб кетиш суръати ошгани ва кўплаб ҳайвонлар, ўсимликлар популяцияси сонининг камайиши оммавий қирғин аллақачон бошланганидан далолат беради. Шунингдек, олимлар кўп динозаврларнинг ўлимига сабаб бўлган глобал фалокатдан ташқари яна бир қирғинни маълум қилганди. 

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди