Афғонистон электр энергияси учун Тожикистондан қанча қарзодлиги очиқланди

Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) электр компанияси ҳозирда Тожикистондан етказиб берилган электр энергияси учун 28 миллион доллар қарздор. Бу ҳақда «Барки тожик» компанияси раиси Маҳмадумар Асозода хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Расмий қарздорликни афғон банкларидаги DABS ҳисоб рақамларидан пул ўтказишдаги қийинчиликлар билан изоҳлаган. Афғон компанияси раҳбарияти айни пайтда ушбу муаммоларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда. Асозода 2022 йилнинг июль ойида DABS томонидан «Барки тожик»нинг ҳисоб рақамига 2 миллион доллар жўнатилгани, бу борадаги ишлар давом этаётгани, қолган қарзлар босқичма-босқич тўланишини айтган.

«Электр энергияси экспорти давом этмоқда, ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Тожикистон ҳудудида ҳам, Афғонистон ҳудудида ҳам барча зарур инфратузилмалар фаол ҳолатида», — деган у.

Афғонистон электр тармоқларидаги муаммолар туфайли таъминотни тўхтатиб қўйиш ҳолатлари 2021 йилларга нисбатан сезиларли даражада камайган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон 2021 йил учун электр энергияси бўйича қарздорликни 2022 йилнинг январида ёпган. Январь бошларида Ўзбекистон Афғонистонга 2022 йилда қиймати 100 миллион долларга тенг 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши маълум бўлганди.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Миллий электр тармоқлари акциядорлик жамияти Афғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) энергетика компанияси билан 2019 йилда тузилган шартнома асосида Афғонистонга электр энергияси етказиб беради. 10 йилга имзоланган ҳужжатга кўра, етказиб беришнинг йиллик ҳажми 6 миллиард киловатт/соат электр энергиясини ташкил қилиши керак.

Аввалроқ Қирғизистон ҳар куни Ўзбекистонга қанча электр энергияси етказиб бераётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди