«Аномал иссиқ Марказий Осиё учун одатий ҳолга айланади» — экспертлар

Ғайритабиий иссиқ ёз Марказий Осиё мамлакатлари учун одатий ҳолга айланади. Бу ҳақда мутахассислар «CABAR.asia»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Эколог, «Кичик Ер» экологик ташкилотининг катта маслаҳатчиси Тимур Идрисов «ғайритабиий иссиқлик» ибораси одатда ҳарорат рекорд даражага яқин ва ўртача кўрсаткичдан юқори бўлганда қўлланилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, гап фақат ёзнинг ғайритабиий иссиқлиги ҳақида эмас.

«Давом этаётган иқлим ўзгариши туфайли кучли иссиқлик тўлқинлари тез-тез тарқалади, кучаяди ва узоқроқ давом этади», — деган у.

Климатолог ва БИОМ экологик ҳаракати эксперти Зоя Кретованинг таъкидлашича, глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари ёзнинг давомийлиги ва иссиқ кунлар сонига таъсир қилади.

«Юқори ҳароратли кунлар сони ортиб боради. Биз бир неча кун кетма-кет ғайритабиий юқори ҳарорат бўлган иссиқлик тўлқинлари кузатилаётганига гувоҳмиз. Бундай тўлқинларнинг давомийлиги узоқроқ, ҳолатлар сони ҳам кўпаймоқда», — таъкидлаган у.

Норвегия халқаро муносабатлар институтининг иқлим ўзгариши ва яшил энергия бўйича тадқиқотчиси Роман Вакулчукнинг айтишича, Марказий Осиё иқлим ўзгаришига нисбатан дунёнинг энг заиф минтақаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ўртача йиллик ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан тезроқ ошмоқда ва минтақа иқлими билан Кувайт, Саудия Арабистони каби Яқин Шарқ мамлакатларига тобора ўхшмоқда.

«Шуни айтиш мумкинки, бундай ҳарорат нормага айланади. Бундан ҳам муҳимроқ савол ҳароратнинг кўтарилиши давом этадими ва қандай суръатда. Умуман олганда, пессимистик сценарийга ёпишиб олсак, прогноз кўнгилни қолдиради», — дейди Вакулчук.

Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Ўзбекистондаги 3 та ҳудуд дунёнинг энг иссиқ нуқталарига айланганди. Шунингдек, Тошкентда охирги 150 йилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати рекорди янгиланганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди