10:26 | 02.08.22 473

АҚШ Афғонистондаги «Ал-Қоида» еткачисини йўқ қилди

«Адолат ғалаба қозонди», — дейди Байден

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги аксилтеррор операцияси натижасида «Ал-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирий йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Байденга кўра, ал-Завоҳирий 30 июль, шанба куни Кобулда дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. АҚШда террорчилик ташкилоти етакчисининг хавфсиз уйга жойлашганини тасдиқловчи манбалар бўлган. «Ал-Қоида» раҳбари уйининг балконида, оила аъзолари бошқа хоналарда бўлганида йўқ қилинган.

«Адолат ғалаба қозонди ва бу террорчи етакчи йўқ. Унинг оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмади, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ», — деган Байден.

Аввалроқ АҚШ армияси «Ал-Қоида» етакчисини ўлдириш учун Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирганди. Шунингдек, «Ал-Қоида» ва «ИШИД» Афғонистонда ўз таъсирини кенгайтираётгани маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 343
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 240
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 944
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 446
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 406
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456