Бугун оқшоми. Тайванга борган Нэнси Пелоси — жонли

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — бироз ноодатий «Бугун оқшоми» дайжести. Бугун фақат бир мавзу — Нэнси Пелосининг узоқ кутилган Тайванга ташрифи ҳақида гаплашамиз ва хабар мавзуга оид сўнгги хабарлар билан тўлдириб борилади.

Бутун дунёнинг эътибори 5 ойдан зиёдроқ вақтдан бери уруш давом этаётган ҳудуд — Украинадан олиниб, Тайванга қаратилди. У ерга АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси етиб борди (ва ниҳоят).

Пелоси Осиё бўйлаб турнега чиққан махсус борт 2 август, соат 19:45 да Тайван пойтахтидаги аэропортга қўнди. Самолётни онлайн кузатишнинг деярли имкони бўлмади. Пелосининг сафарини 623 минг киши онлайн кузатиб борди (бу фақат сайтга киришга муваффақ бўлганлари) ва бу авиация тарихидаги энг кўп кузатилган сафарга айланди. Бу орада «Flightradar24.com» сервиси жуда кўп кузатувчилар сабабли ишламай қолди (бу оқибатларнинг энг юмшоғи).

Самолёт ўзи келгани йўқ, уни Тайван ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари кузатиб келди. Бунга жавобан Хитой Тайван бўғози йўналишидаги мамлакат ҳаво ҳудудини ёпди.

Бу орада номаълум шахс Пелоси қўнадиган аэропортга бомба ўрнатилгани ҳақида маълумот берди. Аммо бу биринчиси эмасди, унинг Малайзиядан Тайванга сафари давомида 10 га яқин мана шундай ёлғон маълумот келиб тушди.

Қўниш олдидан мамлакатда жанговар тайёргарликнинг иккинчи даражаси жорий этилди. Хитойнинг Тайвандан 150 километр узоқдан жойлашган Фуцзянь провинциясида сиреналар ёқилди. Бундан ташқари, мамлакат Қуролли кучалари шай ҳолатга келтирилгани эълон қилинди.

Хитой ТИВ Пелосининг самолёти келиб қўнгдан сўнг яна бир бор таҳдидли баёнот берди. «АҚШ Хитойни Тайван ёрдамида ушлаб турмоқчи, бу олов билан бўлаётган ўта хавфли ўйин», дейилади баёнотда. Хитой суверенитетни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш билан таҳдид қилди. Оқ уй бу баёнотга тезкор жавоб қайтарди: «Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузиш эмас».

Хитой бу сафар таҳдид билангина чекланиб қолмади, 4–7 август кунлари Тайван атрофидаги денгизнинг олтита ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилди.

Фото: РИА

Спикер ҳозирда Тайванда бўлиб турибди, ҳеч қандай тўқнашувлар бўлгани йўқ. У бу тунни Grand Hyatt меҳмонхонасида ўтказади, у ерда ҳам ҳимоя чоралари кўрилган. Аммо, аллақачон меҳмонхона атрофида тумонат одам йиғилди.

Хабар янгилаб борилмоқда.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади