Буюк Британия делегацияси Тайванга ташриф буюради

Буюк Британиядаги Жамоатлар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси 2022 йил охиригача Тайванга ташриф буюради. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «AP»

Ташрифдан мақсад мамлакатни қўллаб-қувватлашни кўрсатишдир. Сафар йилнинг бошида бўлиб ўтиши режалаштирилганди, бироқ энди у ноябрь ёки декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Делегация аъзоларидан бирига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилгани сабабли, сафар режаси кейинга сурилган.

Таъкидланишича, ташриф Тайван бўйича кескинлик кучайганига қарамай амалга ошади. Яқинда Буюк Британия бош вазирлигига номзодлар Лиз Трасс ва Риши Сунак Хитойга нисбатан кескин позицияларини билдирган. Бунга жавобан Хитойнинг Буюк Британиядаги элчиси сиёсатчилар «Хитой таҳдиди деб аталмиш ёлғонни қўзғатаётганини» айтган.

Бундан ташқари, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга кутилаётган ташрифи туфайли Хитой билан Ғарб муносабатлари ёмонлашган. Чунки Хитой томони бунга норозилик билдирган ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаган. Тайван ҳам ҳарбий тайёргарликни оширган. АҚШ Тайван яқинида кема ва самолётлар жойлаштиришни бошлаган.

Миш-мишларга кўра, Тайванга Буюк Британия делегациясига Жамоатлар палатаси қўмитасининг амалдаги раиси Том Тугендхат бошчилик қилиши мумкин.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади