Дмитрий Медведев Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атади — фото
Сиёсатчининг пости бироздан сўнг тармоқдан ўчирилган
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қозоғистонни «сунъий давлат» деб атади.

Мазкур пост сиёсатчининг саҳифасидан ўчирилган, бироқ тармоқ фойдаланувчилари уни скриншот қилишга улгурган. Унда Медведев «Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг ҳозирги ҳудуди фақат Россия билан ягона давлатнинг бир қисми сифатида бирлаштирилиши мумкин»лигини ёзган. Грузия Россия империясига киргунга қадар умуман мавжуд бўлмагани келтирилган.
«Қозоғистон сунъий давлат, собиқ Россия ҳудудлари, масалан, Гурьев, Семипалатинск, ҳатто Олмаота шаҳарлари 1924 йилгача Верниый деб номланган», — дейилган Медведев постида.
Постга кўра, бугун Қозоғистонда русларнинг геноциди бўлмоқда ва Россия у ерга бормагунга қадар тартиб ўрнатилмайди.



Аввалроқ Медведев Украина жаҳон харитасидан йўқолиши ҳақида гапирганди. Шунингдек, Медведев Қримни тан олмаслик ва унга ҳужум қилиш оқибатини айтган.