Ерни яна магнит бўрони қоплайди

АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 3 августь куни Ерни магнит бўрони қоплаши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «МИр 24» хабар берди.

Фото: «National Science Teachers Association»

Маълум қилинишича, бўрон кучи G1 синфида, яъни хавфлилик даражаси паст бўлади. Бироқ, бундай ҳодисалар электр тармоқлари ва сунъий йўлдошларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин, шунингдек, Шимолий қутб атрофидаги ҳудудларда Шимол ёғдусини келтириб чиқариши мумкин.

Магнит бўронига қуёшдан ажралиб чиққан шамол оқими сабаб бўлмоқда. Бу кейинги 24-48 соат ичида геомагнит бўроннинг пайдо бўлиши учун шароит яратади. Қуёшда 31 июль куни C9.3 чақнаши содир бўлгани. C синфидаги чақнашлар кичик ва Ерга таъсир қилмайди, аммо олимлар уларни кузатишда давом этмоқда.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 16 январда кутилаётган «қизил» даражадаги бўронлар ҳатто электр носозлиги ва алоқа муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Аввалроқ Қуёшда 3 соатлик кучли чақнаш содир бўлганди. Шунингдек, Қуёшнинг тарихдаги энг ёрқин суратлари эълон қилинган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади