Наманганда таътилдаги ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган мактаб директори жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Бандлик бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Telegram / Мухбир Далиев

Ижтимоий тармоқларда Тўрақўрғон туманида таътильдаги мактаб ўқитувчилари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказган.

Унга кўра, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори 2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида 10 дан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилгани аниқланган. Директор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан (15 миллион сўм) жаримага тортилган.

Бундан олдин Қашқадарёда шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб этилгани, Навоийда боғча тарбиячилари «дом»ларнинг подъездини ювишга мажбурлангани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди