Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган 5 ёшли бола вафот этди

Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мактабгача таълим ташкилоти директори, МТТ ҳамшираси, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячисининг сўзларига кўра, 2017 йилда туғилган А.Ш. 1 август куни эрталаб соғлом ҳолатда боғчага қабул қилинган. Таълимий фаолиятга яхши қатнашган. Кун тартибига кўра, тушлик қилган ва гигиена қоидаларига амал қилгач, барча тарбияланувчилар қатори ухлашга ётган.

Тарбиячи уйқудан уйғониш вақти бўлганда аввал қиз болаларни сўнгра ўғил болаларни ҳожатга олиб чиқиш учун уйқудан уйғотган. Лекин бола бошини кўтарган ва яна ётиб олган. Шундан сўнг тарбиячи қизларни ҳожатдан олиб келиб А.Ш.ни уйғотган. Шунда бола тилини чайнаб юборганини кўрган ва зудлик билан ҳамширани олдига биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўтариб олиб чиққан. МТТ ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдамни қилиб зарурий муолажаларни амалга оширган ва тез тиббий ёрдамга хабар берилган.

Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамай бола вафот этган. Ўлим ҳақидаги маълумотномага қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси,  ўпка шишиши сабаби этиб кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2022 йил 2 август куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ўтказилди ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари амалга ошмоқда. Тергов натижа якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Қашқадарёда вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада бола кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этганди. Шунингдек, Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги боғчада 4 ёшли Хушнуд Лутфуллаев уйқу пайтида вафот этганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади