Нэнси Пелоси самолёти Малайзиядан қаёққа учиб кетяпти?

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси учган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус самолёти 2 августь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан ҳавога кўтарилиб, жануб томон йўл олди. Буни парвозларни кузатувчи «Flightradar» хизмати маълумотлари тасдиқлайди.

Фото: «Sohu»

Маълум қилиниича, «09-0540» давлат рақамига эга «Boeing C-40C» самолёти мазкур парвозни амалга оширмоқда. Самолёт Куала-Лумпурдан маҳаллий вақт билан 15:42 (Тошкент вақти билан 12.42) да ҳавога кўтарилган. Ҳозирда Пелосининг бортда бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, «Boeing C-40C» самолёти Тайван томонга бурилган ва радардан ғойиб бўлган.

Тайван матбуоти Пелоси учун Тайпейдаги «Grand Hyatt» меҳмонхонасида 48 та хона брон қилинганини таъкидламоқда. Хабарга кўра, Америка делегацияси 40 кишидан иборат бўлади. Пелоси орол давлатида ҳукумат раҳбари, парламент спикери ва инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашади. Шу билан бирга, парламент олдида нутқ сўзлайди.

Ўз навбатида, Хитой АҚШ президенти Жо Байденни Пелоси Тайванга етиб борса, армия аралашуви ҳақида расман огоҳлантирган. Германия Пекин ҳужум бошласа, Тайванни қўллаб-қувватлашини билдирган. Мазкур вазиятга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам муносабат билдириб, бу провакация эканини айтган.

«Ҳозир биз АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси у ерга этиб борадими ёки йўқми, аниқ айта олмаймиз. Лекин бу сафар ва Тайванга эҳтимолий ташриф билан боғлиқ бўлган барча нарса провокациондир. Бу минтақада вазиятни қўзғатмоқда, кескинликнинг ошишига олиб келади», — деган Песков журналистларга.

Тайван матбуотига кўра, Пелоси 2 августь куни кечки пайт оролга келади, меҳмонхонада тунайди. 3 августда эса ҳукумат раҳбари Цай Инвэнь билан учрашади. Спикернинг оролга ташрифи фонида Хитой 2 августда Тайван яқинида ҳарбий машғулотларни бошлаб юборган.

Хитой ҳарбий техникалари Тайвандан 150 километр узоқдаги Фуцзянь провинциясига йўл олган. Провинциядаги фуқаролик рейслари бекор қилинган, ҳудуд осмони ёпилган.

Пелоси Тайпейга йўл олган пайтда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Тайван шарқига тўртта ҳарбий кема жойлаштирмоқда.

Фото: «Getty mages»

Бу орада Хитой Тайваннинг уч мингдан ортиқ маҳсулотларини импорт қилишни вақтинча тўхтатган. Бу рўйхатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, ширинликлар, ичимликлар ва бошқалар киради.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади