Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрди — видео
Хитой бунга жавобан қирувчи самолётларини орол–давлатга учирди
АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрди. Бунга жавобан Хитой Су-35 қирувчи самолётларини Тайван бўғозини кесиб ўтиб, Тайванга учирди.
Оқ уй эса Пелосининг Тайванга сафари учун жавобгарликдан бош тортди.
Ичида Пелоси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган самолёт Тайван пойтахтига қўнгани тасвирланган видео эълон қилинди.
Кейинроқ ОАВ Тайван бўғозида Тайван ва Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида ҳаво жанги бошланганини хабар берди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг Тайванга ташрифи юзасидан баёнот бериб, кескин норозилик ва қоралаш билдирган ҳолда бу «ягона Хитой» тамойили ва Хитой–АҚШ коммюникеси қоидаларини жиддий бузаётганини таъкидлади.