Ўзбекистон Туркия ва Озарбайжоннинг халқаро портларидан фойдаланиши мумкин

Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия уч томонлама мулоқотининг биринчи учрашувини муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов маълум қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилганиди. 2 август куни ўтказилган учрашувда томонлар транспорт алоқалари ва ахборот-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва халқаро миқёсда тан олинган чегараларнинг дахлсизлигини қатъий ва сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия аъзо бўлган халқаро ташкилотлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлилик билдирилган. Шунингдек, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, томонлар халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни тинч йўл билан тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ўрнига амал қилган ҳолда бутун афғон халқи манфаати йўлида давом эттириш муҳимлигини эътироф этган.

Делегациялар саноат кооперацияси, рақамли иқтисодиёт ва савдо-сотиқ соҳасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олган. Шу мақсадда Боку—Тбилиси—Ахалкалаки—Карс темир йўлининг барча имкониятларидан, шу жумладан, Туркия ва Озарбайжоннинг халқаро портларидан, шунингдек, Шимол—Жануб ва Шарқ—Ғарб халқаро транспорт йўлакларидан кенг фойдаланиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистоннинг Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар стратегик темир йўл линиясини қуриш ташаббусининг муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой темир йўл қурилиши лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган. Тадбир якунида муҳим ҳужжат — Тошкент декларациясини имзоланган, унда яқин келажакда асосий устуворликлар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади