Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар маълум бўлди
ДТМ қабул якуни бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақида маълумот берди
Давлат тест маркази 2022/2023 ўқув йили учун қабул якуни бўйича ОТМларга рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этмоқда.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар;
- Наманган давлат университети — 37 267 нафар;
- Урганч давлат университети — 37 091 нафар;
- Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан) кўра, кундузги таълим шаклини 585 669 киши танлаган. Сиртқи таълимни танлаган абитуриентлар сони эса 528 839 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 25 369 киши кечки, 6867 абитуриент эса масофавий таълим шаклларини танлаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани маълум қилинганди.