Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари 8 августдан бошланади
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 2022/2023-ўқув йили учун тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази масъул ходими маълум қилди.

Унга кўра, тест ўтказиш вақтлари олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани, абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар қайсилар экани маълум бўлганди.




