Ўзбекистонда қўшинларнинг тайёргарлик даражаси 2 бараварга оширилди

Ўзбекистонда 2016 йилдан буён қўшинларнинг тайёргарлик даражаси икки баробар ошди. Бу ҳақда мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновнинг «Янги Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган мақоласида маълум қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2016 йил билан таққослаганда ҳарбий хизматчининг ўқув-машғулот меъёри 4 баробар кўпайган, жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотлари интенсивлиги, қўшинлар тайёргарлик даражаси 2 баробар ошган.

Бунга Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг халқаро майдонларда эришган натижалари мисол қилиб келтирилган. Жумладан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2020 йилда Халқаро армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 2021 йилги армия ўйинларида фахрли 2-ўринни эгаллаган. «Таъкидлаш жоизки, мазкур Халқаро армия ўйинларида қайд этилган жами 33 та рекорд натижадан 10 таси Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари томонидан ўрнатилди», — дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлигининг 2 нафар сержанти АҚШда ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган.

«Global Firepower Index-2021» рейтинги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий салоҳияти Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида учинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 53-ўринни туради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 30 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги вакиллари «Global firepower» порталидаги Ўзбекистон армияси қудрати ҳақидаги маълумотларга изоҳ берганди. Ўшанда Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси раҳбари полковник Раҳматулло Раҳмонов «Бу уларнинг маълумотлари. Биз бу ҳақда очиқ айта олмаймиз: қанча шахсий таркиб, қуролли кучлар борлигини. Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий хавфсизлигини таъминлаш учун етарли кучларимиз бор», деганди.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди