Қирғизистондан Ўзбекистонга 34 бош қорамолни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
«Ала-Бука» чегара отряди чегарачилари Қирғизистондан Ўзбекистонга қорамолларни ноқонуний олиб ўтишга икки марта уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълум бўлишича, 30 июль куни Жалолобод вилоятининг Оқси туманида чегара хизмати ходимлари 13 бош қорамолни Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган фуқарони аниқлаган. Чегарачилар Оқси тумани Соғот қишлоғида яшовчи контрабандачини қўлга олган.
1 июль куни Ала-Бука туманининг Актам ҳудудида чегарачилар 21 бош қорамолини Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган яна бир фуқарони қўлга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган қорамолларнинг умумий қиймати 3 миллион 725 минг сомни ташкил қилган.



Аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистонга машиналарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланганди. Шунингдек, Қирғизистонда аэропортдан қарийб 2 кг олтин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинган.


