Россияда машинасида танкка қарши ракеталарни олиб кетаётган ўзбекистонлик эркак ушланди

Россиянинг Коломна шаҳрида полиция «Жигули»да танкка қарши ракеталарни олиб кетаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Эркак уларни ахлат ичидан топганини айтган.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, 1 август куни тунда шаҳар полицияси ходимлари устигача металл билан тўлдирилган шубҳали «Жигули»ни тўхтатган. Машина эгаси суҳбатлашиш учун полиция бўлимига олиб кетилган. У ерда эркак темир орасида хавфли топилма борлигини тан олган ва иккита ракетани шаҳар марказидаги ахлат қутиси ёнидан топиб олганини айтган.

Маълум бўлишича, 44 ёшли Аминбой Ш. ёлғон гапирмаган — металл буюм «Конкурс-М» танкка қарши комплексда қўлланиладиган ракеталарга ўхшаш бўлган (айнан улар эканлигини аниқлаш учун текширув ишлар ўтказилади.

«Жигули» зудлик билан турар-жой биноларидан эвакуация қилинган, атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган. Сапёрлар снарядлар билан шуғулланади, полиция уларнинг келиб чиқишини аниқлайди.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 17 июнь куни уруш бошланганидан буён Украина томонида жанг қилиш учун келган хорижлик ёлланма аскарлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди. Маълум қилинишича, «махсус ҳарбий операция» бошлангандан бери Киев расмийлари Украинага 6956 нафар хорижлик ёлланма аскарни жалб қилган, улар орасида тириклар рўйхатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Бундан ташқари, рўйхатда Қозоғистон фуқароси ҳам ўрин олган. Ёлланма аскарларнинг аксарияти Польшадан келган.

«Халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига кўра, ёлланма аскарлар жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмайди, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга эмас. Уларни жиноий жавобгарлик кутмоқда», дейилади хабарда.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади