Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмоновни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳамда миллатлараро тотувлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

ЕХҲТ институтлари билан устувор йўналишларда – хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳаларида, гуманитар йўналишдаги конструктив мулоқот ва сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Ўрта муддатли истиқболда қарийб 50 та тадбирни ўтказиш назарда тутилган “йўл харитаси” биргаликда амалга оширилмоқда.

Учрашувда Олий комиссар мамлакатимизда бағрикенглик ва гуманизм маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро англашув ва тотувликни таъминлаш, шу асосда ёш авлодни тарбиялаш бўйича олиб борилаётган сиёсатга юксак баҳо берди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг тинч ривожланиши ва иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Қатор қўшма тадбирлар – миллиатлараро тотувлик масалалари бўйича минтақавий семинар, халқаро тажриба ва ЕХҲТ тавсияларининг тақдимотини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг миллатлараро муносабатлар муаммосига  бағишланган давра суҳбатида иштирок этиши юзасидан келишувларга эришилди.

Кўп тилли таълим соҳасида, шу жумладан Марказий Осиё таълим дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Шунингдек, давлат раҳбари Озарбайжон делегацияси билан учрашганди.

Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Жамият19:54 | 10.8.22
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди