Шавкат Мирзиёев номидан ёрдам пули тарқатилаётгани айтилган хабарлар рад этилди
ИИВ бундай мазмундаги хабарларга ишонмасликка чақирди
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази Telegram’да Шавкат Мирзиёев номидан ёрдам пули берилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланилиб, «Ўзбекистон Президентидан тўлов, оғир иқтисодий вазият туфайли банк картасига эга бўлган ҳар қандай фуқаро тўловни олиши мумкин, бу ерда олишингиз мумкин 700 минг сўм» мазмунида хабарлар тарқалмоқда. Марказ фурқароларни бундай хабарларга асло ишонмасликка чақириб, уларнинг ёлғон эканини таъкидлаган.
«Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг, ташкилотнинг расмий манзилига мурожаат қилиб, маълумот олинг. Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг», — дея огоҳлантиради Киберхавфсизлик маркази.
Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, пул ишлаган эркак қўлга олинди
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган эркак ушланганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, пул ишлаган 39 ёшли сурхондарёлик эркак қўлга олинганди.