Шавкат Мирзиёев номидан ёрдам пули тарқатилаётгани айтилган хабарлар рад этилди

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази Telegram’да Шавкат Мирзиёев номидан ёрдам пули берилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Қайд этилишича, Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланилиб, «Ўзбекистон Президентидан тўлов, оғир иқтисодий вазият туфайли банк картасига эга бўлган ҳар қандай фуқаро тўловни олиши мумкин, бу ерда олишингиз мумкин 700 минг сўм» мазмунида хабарлар тарқалмоқда. Марказ фурқароларни бундай хабарларга асло ишонмасликка чақириб, уларнинг ёлғон эканини таъкидлаган.

«Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг, ташкилотнинг расмий манзилига мурожаат қилиб, маълумот олинг. Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг», — дея огоҳлантиради Киберхавфсизлик маркази.

Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, пул ишлаган эркак қўлга олинди

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган эркак ушланганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, пул ишлаган 39 ёшли сурхондарёлик эркак қўлга олинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди