Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Озарбайжон томонидан ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ҳамда рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев иштирок этган.
«Икки давлат етакчиларининг келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо, инвестиция, транспорт, логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида аниқ лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.


