Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 2 август куни Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғлу ҳам иштирок этган.

«Олий даражада эришилган келишувлар доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Президент ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини алоҳида қабул қилганди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегация билан учрашганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади