Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит онасини ўлдирди
Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит онасини ўлдирди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов буни тасдиқлади.

«Daryo» нашрининг ўз манбасига таяниб ёзишича, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда фарзанд (2006 йилда туғилган) яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.
Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.
Аввалроқ Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйгани, Самарқандда фуқаро акаси ва отасини ўлдириб, уйининг томорқасига кўмгани, Жиззахда 24 ёшли йигит сув талашиб, жиянининг ўлдиргани бўлгани тўғрисида хабар берилганди.


