Тошкентда «Matiz» икки пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 30 июль куни соат 15:30 ларда 21 ёшли А.Ш. ўзининг бошқарувидаги «Matiz» русумли автоуловда Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган. Натижада у 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда 35 ёшли Т.Н. ҳамда 5 ёшли Х.М.ни уриб юборган.

Оқибатда Т.Н. ва Х.М. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқизилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан олдин, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида «Labo» пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади