Тошкентда велосипед ўғирлаган шахс ичимлик идишидаги бармоқ излари орқали топилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида велосипед ўғирлаган 25 ёшли шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ф. исмли фуқаро Чилонзор тумани 3-мавзе 11-уйнинг кириш йўлаги олдида велосипедини қолдириб, уйига кириб кетган ва қайтиб чиққач уни топа олмаган. Шунда у «102» га қўнғироқ қилган.

Воқеа жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи ходимлари ҳолатни ўрганган, шу ердаги кузатув камерасини кўздан кечирган. Камера тасвирларида 25 ёшлардаги шахс Cоcа-Cола ичимлигини ичиб, идишини четроққа ташлаб юборгани акс этган ҳолат ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган. Ушбу идишдаги излар ЭКБ лабораториясида автоматлаштирилган дактилоскопик таққослов тизими ёрдамида текширилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Натижада бармоқ излари Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри 3-митти туманда яшовчи В.Ю.га тегишли экани аниқланган. Гумонланувчи қўлга олинган, велосипед эса эгасига қайтарилган.

Тергов-суриштирув ишлари натижасида В.Ю. бундан олдин ҳам бир неча маротаба велосипедларни ўғирлаб, уларни уйига олиб бориб, қисмларга ажратиб сотиб юборгани маълум бўлган.

Аввалроқ Тошкентда масжидда ўғрилик қилган эркак қамоққа олингани, Самарқандда қабр тошини ўғирлаган 3 йигит ушлангани, Бухородаги бозорда ҳамшира аёл икки сотувчининг сумкасини ўғирлагани тўғрисида хабар берилганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди