Хитой Тайван яқинида ҳарбий машғулот олиб бормоқда — видео

Хитой АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташриф буюриши фонида оролдан 150 километр узоқликда ҳарбий машғулот олиб бормоқда. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Оммавий ахборот воситалари Фуцзяньдаги ҳарбий машғулотлардан лавҳаларни эълон қилган. Фуқаро авиациясининг провинциядаги барча рейслари бекор қилинган, яъни Хитой ҳаво ҳудудини ёпаётгани таъкидланган. Ҳарбий машғулотлар 5 августга қадар давом этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойнинг иккита самолёт ташувчи кемаси Пелосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи олдидан денгизга чиқарилган.

Тайвандаги «Таоюань» аэропорти Нэнси Пелосининг оролга ташрифи олдидан учта бомба ўрнатилгани ҳақида таҳдидли хабар олган. Тайван ҳарбий-ҳаво кучлари Тайтунг округидаги авиабазага Францияда ишлаб чиқарилган қўшимча саккизта «Мираж-2000» қирувчи самолётини жойлаштирган.

Тайван жанговар тайёргарлик даражасини 5 августгача оширган. Бунга Хитой Халқ Озодлик Армиясидан келиши мумкин бўлган таҳдид сабаб бўлмоқда. Тайван матбуотига кўра, Пелоси 2 августь куни кечки пайт оролга келади, меҳмонхонада тунайди. 3 августда эса ҳукумат раҳбари Цай Инвэнь билан учрашади ва Қонун чиқарувчи Юан (парламент) олдида нутқ сўзлайди.

Аввалроқ АҚШ Тайван яқинида кема ва самолётлар жойлаштиришни бошлаганди. Шунингдек, итой Тайван қирғоғи яқинида гипертовушли ракета учирганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади