«Ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас» — Путин

Россия президенти Владимир Путин ядро урушида ғолиб бўлмаслигини ва уни ҳеч қачон қўзғатмаслик кераклигини айтди. Бу ҳақда «Kremlin.ru» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Президент Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг амал қилишини кўриб чиқиш бўйича X конференцияда бу бўйича гапирган. Путин Россия шартнома матни ва руҳига амал қилишини таъкидлаб, АҚШ билан тегишли қуролларни қисқартириш ва чеклаш бўйича икки томонлама келишувлар бўйича мажбуриятлар ҳам тўлиқ бажарилганини айтган.

Россия раҳбари ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги талабларга риоя қилган барча давлатлар ҳеч қандай қўшимча шартларсиз тинч атом энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигига ишонч билдирган. Москва атом энергетикаси соҳасидаги тажрибасини ҳамкорлари билан бўлишишга тайёрлиги таъкидланган.

«Биз ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслиги, уни ҳеч қачон қўзғатмаслик кераклигидан келиб чиқамиз. Жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари учун тенг ва ажралмас хавфсизлик тарафдоримиз», — деган президент.

Аввалроқ Лавров ядро уруши хавфи борлигидан огоҳлантирганди, Пентагон эса бунга жавоб қайтарган. Шунингдек, олимлар ядро уруши сайёрага қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берган.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди