Афғон уруши қатнашчиларининг фарзандларига ОТМларга киришда квота берилиши мумкин

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «1978–1989 йиллардаАфғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаролар фарзандларини квотаасосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат лойиҳасида тавсияномаларни 1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларнинг фарзандларига бериш таклиф этилмоқда.

Тавсияномалар бланкаларини тайёрлаш ва топшириш Мудофаа вазирлиги томонидан давлат бюджети параметрларида ҳар йили ушбу вазирлик учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида амалга оширилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча икки фоизли квота доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган 1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларнинг фарзандлари тўплаган бали бўйича рўйхатдан ўтишда биринчи сифатида танлаган олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишига талабаликка тавсия этилади.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар 1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларнинг ўттиз беш ёшгача бўлган ва олий маълумотга эга бўлмаган фарзандларига берилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.

Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарининг буйруғи билан республиканинг ҳар бир вилоятлари кесимида беш нафар (уч нафар мудофаа ишлар бошқармалари ва икки нафар Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ҳудудий органлари ходимлари)дан иборат бўлган комиссия таркиби тасдиқланади.

Вилоятлар комиссияларига кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ҳудудий органлари раиси, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
  • жанговар ҳаракатларда қатнашганлиги ҳақидаги маълумотнома;
  • ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномадан нусха;
  • ўлими ҳақидаги гувоҳномадан нусха (ўлганларга нисбатан);
  • фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.
  • Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
  • Ҳужжатлар тегишли вилоятларнинг комиссияларига кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Шавкат Мирзиёев «Давлат бошқаруви соҳасида коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унда ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхатини ягона хужжатда шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади