Андижонда кредит маблағлари ва гаровдаги мулкни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Андижон вилоятининг Асака туманида кредит маблағларининг ўзлаштириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Асака туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Т.Ш.» МЧЖ раҳбари И.М. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали туман ҳудудидаги токзорни қайта реконструкция қилиш учун ажратилган 280 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.А. «А.А.» деҳқон хўжалигига тегишли кредит эвазига гаровга қўйилган «ЭW 140С» русумли экскаваторни 50 минг долларига сотиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқланганди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида йўл инфратузилмаси объектларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади