ДТМ «абитуриет рухсатномаси» қачондан берилишини маълум қилди
Тест синовлари 8 августдан бошланиб, стадионларда ўтказилади
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:
- 1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
- 2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади. Тест синовида иштирок этиш учун «абитуриент рухсатномаси»ни бериш 4 август кунидан бошланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп абитуриент қайси ҳудуддан ўқишга ҳужжат топширгани, абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар қайсилар экани маълум бўлганди.