Эрон президенти АҚШга ташриф буюради

Эрон президенти Иброҳим Раиси сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка ташриф буюради. Бу ҳақда «Iran International» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Ҳукумат матбуот котиби Али Баҳодори Жаҳромий президентнинг АҚШдаги йиғилишда иштирок этиши учун дастлабки режалар тузилганини айтган. БМТ ассамблеяси 3 сентябрь куни Нью-Йоркда очилиши режалаштирилган. Юқори даражадаги умумий мунозаранинг биринчи куни 20 сентябрда бўлиб ўтади.

Тадбир кун тартибидан 21 сентябрь куни «Миллий ёки этник, диний ва лингвистик озчиликларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги декларация қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган йиғилиш ўрин олган.

Раиси 2019 йил ноябридан бери «инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига шерик бўлгани» учун АҚШ санкцияларига киритилган. У аввалроқ COVID-19 пандемияси туфайли 2021 йилги Бош ассамблеяни ўтказиб юборган. Бунинг ўрнига унинг нутқи олдиндан ёзиб олинган видео ассамблеяга намойиш этилган.

Вашингтон унинг исмини Эрон расмийлари қора рўйхатига қўшганда, Раиси суд тизими раҳбари бўлган. У 2021 йил июнь ойида президент лавозимини эгаллаган.

Аввалроқ Эрон президенти Сулаймонийнинг ўлими сабабли Трампни ҳибсга олишни талаб қилганди. Шунингдек, у ядровий музокаралар ўтказиш шартини маълум қилган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди