19:28 | 03.08.22 64

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборди

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Қайд этилишича, жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида икки йигит жинсий алоқа қилиш мақсадида келган аёлни ёқиб юборганди. Шунингдек, Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган, тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирганди.