Фарғонадаги истироҳат боғида арғимчоқли қайиқ чети мактаб ўқувчисининг бошига тегди
Фарғона вилояти Қува туманидаги истироҳат боғида арғумчоқли қайиқ чети мактаб ўқувчисининг бошига тегди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, «Қизни боққа олиб борган ўқитувчиси нима қилганини кўринг…» сарлавҳали видеохабар интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ва Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, 2022 йил 27 май куни туманнинг Тошкент МФЙ, Навоий кўчаси 91-уйда яшовчи, тумандаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси вояга етмаган С.Х синфдошлари билан синф раҳбари И.З бошчилигида Фарғона шаҳридаги Аҳмад Ал-Фарғоний номидаги марказий истироҳат боғига ўйнагани борган. Ўша пайтда истироҳат боғидаги арғумчоқли қайиқ чети С.Х нинг бошига тегиб кетиб тан жароҳати олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳакаратлари олиб борилмоқда. С.Х нинг олган тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактабда ўқувчини девор босиб қолгани хабар қилинган. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактабда ўқувчини девор босиб қолгани хабар қилинди. Шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирганди.


