ИИВ Президентга видеомурожаат йўллаган қизчанинг қариндошлари бўйича маълумот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Андижонда вояга етмага қизалоқ ички ишлар ходимлари яқин қариндошларини қамаб қўйганини айтиб, Президентга йўллаган мурожаатига муносабат билдирди.

Фото: ИИВ матбуот котиби

Маълум қилинишича, 15 июль куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчилар (видеотасвирдаги қизалоқнинг қариндошлари) 50 ёшли М.М., 48 ёшли М.С. Асака тумани ҳокимлигига келиб, 28 ёшли С.И. учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнь кунги 402-сон қрорига асосан олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга киришга тавсиянома олиш мақсадида, ҳокимият ҳудудида жанжал кўтарган. Асака туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Алиевани жамоат жойида бошқа ташкилот ва муассасалар раҳбарлари кўз олдида ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, сочлари ва кийимларидан тортиб, уриб-дўппослаган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 2022 йил 20 июнь кунги 786-сонли хулосасига кўра Д.Алиевага «қисқа муддатга соғлиғини бузилишига сабаб бўлган енгил» тан жароҳати етказилган.

Бундан ташқари, фуқаро М.М. 20 июнь куни соат 15:40 да ўғли А.И., қизи З.Ғ. ҳамда жияни С.И. билан Асака туманлараро иқтисодий судига келган. Улар судда «Асакабанк» АЖ филиалидан А.И.га тегишли бўлган «Asaka Brad Svit» МЧЖга 500 миллион сўм кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати рад этилгани сабабли суд залида «Асакабанк» АЖ Бобур филиали раҳбари Б.Ҳайдаровни ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уриб-дўппослаган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 21 июнь кунги 805-сонли хулосасига кўра, «қисқа муддатга соғлиғини бузилишига сабаб бўлган енгил» тан жароҳати етказишиб, уларни безорилик ҳаракатларини тўҳтатмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Маълумот учун, мазкур оила 2017 йилдан буён амалдаги қонун ҳужжатларини очиқдан-очиқ бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай келган, фуқаролар ва давлат идораларининг вакиллари билан деярли ҳар куни турли жанжаллар уюштириб юрган. Шунингдек, банклардан бир неча маротаба кредит маблағларини олишга эришиб, сўнг банк ва бошқа ходимлар билан айнан кредит қарздорлигини тўламаслик учун жанжаллашиб, уларнинг устидан турли идора ва ташкилотларга тинимсиз мурожаатлар йўллаб (2020-2022 йиллар мобайнида вилоят ИИБнинг ўзига 64 маротаба мурожаат қилган), ўтказилаётган сайёр ва оммавий қабулларга бориб, нотинчликлар ташкил қилиб келиши, доимий равишда норози кайфиятда юриши билан аҳоли ҳамда давлат идораларининг эътиборига тушган.

Масалан, айбланувчи М.М. муқаддам 2016 йил 22 январь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «б» банди ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан судланиб, 1 йил 10 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бундан ташқари, М.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 3 марта, 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан 1 марта, 40-моддаси (туҳмат) билан 1 марта, 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 3 марта, 211-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 1 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда, фуқаро М.М. Андижон вилоятидаги банклардан жами 738 миллион 210 минг сўм миқдорида кредит маблағларини қўлга киритиб, уларни қасддан тўламасдан келмоқда.

Унинг синглиси (интернет тармоқларида чиқиши уюштирилган қизчанинг онаси) М.С., муқаддам 2006 йил 19 декабрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан судланган.

Жиноят иши бўйича 2022 йил 22 июнь куни

  • М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 127-моддаси (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) 3-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди, 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «а,г» бандлари билан;
  • З.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан;
  • А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан;
  • С.М.га (қизчанинг онаси) нисбатан Жиноят кодексининг 127-моддаси 3-қисми, 140-моддаси 3-қисми «а» банди, 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан;
  • С.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» банди ва 277-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан айблов эълон қилиниб, шу кунни ўзида М.М., З.Ғ., А.И. ва С.М.га нисбатан қамоққа олиш чоралари қўлланилган.

Вояга етмаган С.И.га нисбатан эса уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланган.

Айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, фуқаро М.М. ва унинг жиноий шериклари бўлган оила аъзолари томонидан бошқа бир қатор ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланган.

«Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган айбланувчи М.С.нинг ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган вояга етмаган қизи И.И. айни вақтда яқин қариндошлари опаси, холаси ва унинг турмуш ўртоғи қарамоғига топширилган», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Фарғонада собиқ инспектор ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаганди. Собиқ инспектор Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Аҳмаджоновнинг ҳодимларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракати бўйича шикоят қилган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди