КХШТ Қирғизистонда ҳарбий машғулот ўтказмоқда — фото

Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳридаги «Эдельвейс» ҳарбий полигонида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг «Кобальт-2022» қўшма машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Фото: «АКИpress»

Машғулотнинг очилиш маросими 3 августь куни бўлиб ўтган. Унда КХШТга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари ва Тезкор ҳаракат кучлари иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Россиядан вакиллар келган.

Фото: «АКИpress»

Мазкур машғулотлар КХШТ мамлакатларида жиноятчиликнинг олдини олиш билан бирга ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг давлат мадҳиялари янграгандан сўнг ҳарбий парад бўлиб ўтган. Тадбир 5 августга қадар давом этади.

Фото: «АКИpress»

Машғулотлар давомида махсус бўлинмалар аскарлари жиноий , террорчилик гуруҳларини қидириш, блокировка қилиш ва зарарсизлантириш, шунингдек, наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиш, наркотик моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш омборлари, лабораториялари ҳамда уларни аниқлаш бўйича ўқув ва амалий тезкор-жанговар вазифаларни бажаради.

Фото: «АКИpress»

Машғулотлар якунида турли қурол турларидан ўқ отиш бўйича мусобақалар, шунингдек, машғулотлар иштирокчилари жамоалари ўртасида футбол ва волейбол бўйича спорт мусобақалари ташкил этилади.

Фото: «АКИpress»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль матбуот котиби Россия Украинадаги урушга КХШТ кучларини жалб қилмаслигини маълум қилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди