Мексика собиқ президенти ноқонуний бойиб кетишда айбланди

Мексика Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Энрике Пенье Ньетога нисбатан ноқонуний пулга эгалик қилиш, бойиб кетиш ва ноқонуний халқаро пул ўтказмалари бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

2012 йилдан 2016 йилгача президент бўлган Пенье Ньето Бош прокуратура баёнотида Энрике П сифатида кўрсатилган. Баёнотда прокуратура турли федерал жиноятлар учун тергов тартиб-қоидаларини ишлаб чиқаётгани, бу Испаниянинг «OHL» қурилиш компаниясига алоқадор жиноятларга боғлиқлиги келтирилган.

«Reuters» Пенье Ньето билан боғлана олмаган, бироқ, у ҳалигача жиноятда айбланмаган. 2016 йилда «OHL»нинг Мексика бўлими молиявий ҳисоботдаги номувофиқлик учун жаримага тортилган. Ўшанда компанияда фирибгарлик далиллари йўқлиги маълум қилинган.

Кейинчалик OHL Mexico коррупцияга оид айбловларга дуч келган, унда унинг раҳбарлари ҳукуматдан автомагистраль концессияси учун ортиқча ҳақ тўлашни муҳокама қилган. Бош прокуратура ноқонуний пулга эгалик қилиш ва ноқонуний халқаро пул ўтказмалари бўйича тергов солиқ органларининг шикоятларига асосланганини айтган.

Мексиканинг ноқонуний пулга эгалик қилишга қарши кураш бўлими июль ойида Бош прокуратурадан Пенье Ньето номига юборилган чет элга миллионлаб доллар пул ўтказмаларини текширишни сўраган. Ўшанда собиқ Мексика президенти бир қатор твитларида бу айбловларга шундай жавоб қайтарган:

«Ишончим комилки, ваколатли органлар олдида менинг активларим ҳақидаги ҳар қандай саволга ойдинлик киритишим ва уларнинг қонунийлигини кўрсатишимга рухсат берилади», — деган у.

Аввалроқ Жанубий Африка президенти одам ўғирлаш ва порахўрликда айбланганди. Шунингдек, Шри-Ланканинг қочоқ президентини қамаш талаб қилинганди.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди