Нэнси Пелоси Тайван раҳбари билан учрашди — фото

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси 3 августь куни Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Суҳбат олдидан Тайван раҳбари Пелосига Вашингтон ва Тайпей ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун ҳукуматнинг «Хайрли булутлар» ордени билан тақдирлаган. Пелоси Тайван парламентида ҳам чиқиш қилган. Спикер унда АҚШ чиплари ҳақидаги қонун лойиҳаси чип саноатида АҚШ ва Тайван ҳамкорлиги учун яхши имконият яратишини айтган. У Тайван билан парламент алмашинувини кенгайтиришни хоҳлашини билдирган.

«Биз Тайванни дунёдаги энг эркин жамиятлардан бири бўлгани учун ҳурмат қиламиз. Тайван тарихи барча эркинликни севувчи инсонлар учун илҳом манбаидир. Ҳозир Американинг Тайван билан бирдамлиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва биз бугун шундай хабарни етказамиз.

Бугун мен жуда фахрланадиган делегациямиз Тайванга бўлган садоқатимиздан воз кечмаслигини тушунтириш учун келди, биз мамлакат билан вақт синовидан ўтган дўстлигимиздан фахрланамиз», — деган у ва АҚШ Тайванни қўллаб-қувватлашдан қайтмаслигини таъкидлаган.

Фото: «Reuters»

Пелоси Гонконг ва Тайванлик демократия тарафдорлари билан ҳам учрашишни режалаштирган. Музокаралар умумий манфаатлар ҳамда эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси ғоясини илгари суришга қаратилган.

Ўз навбатида, Хитойнинг Тайван ишлари бўйича идораси Тайванга огоҳлантириш юборган.

«Биз Цай Инвэнь ва Демократик тараққиёт партиясини огоҳлантирамиз, уларнинг Тайван мустақиллигини хорижий кучлар кўмагида таъминлашга қаратилган провокациялари охир-оқибатда оролнинг амалдаги раҳбариятининг қулашини тезлаштиришига олиб келади.

Минтақа катта фалокат ҳолатига тушиб қолди. Ҳеч бир инсон, ҳеч бир сиёсий куч Хитойнинг суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қўллаб-қувватлаш қатъиятини паст баҳоламаслиги керак», дейилади мурожаатда.

Фото: «Reuters»

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга учиб келган. Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрган тақдирда энг қатъий чораларни кўриш ниятида эканини маълум қилган. Шундай қилиб, Пелоси келганидан кейин Хитой қум экспортини ва оролдан цитрус мевалари ва икки турдаги балиқ маҳсулотлари импортини вақтинча тўхтатган.

Бундан ташқари Хитой 4–7 август кунлари Тайван атрофидаги денгизнинг олтита ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилган. Хитой армияси Тайванни қуршаб олди. Ҳарбий машғулотлар баҳонасида орол–давлат блоклаб қўйилган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади