Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи мақсади прогноз қилинди

Американинг «The Washington Post» газетаси таҳририят мақоласида АҚШ Конгреси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ҳаракати ақлсиз, ўйлаб кўрилмаган дея баҳоланди.

Фото: «Financial Times»

Таҳририятга кўра, 82 ёшли Пелоси Тайванга Вакиллар палатаси спикери сифатидаги фаолиятини якунлашда ёрқин воқеа яратиш учун ташриф буюрган. Пелосининг Тайванга ташрифи АҚШ кучларини глобал устувор масалалардан, яъни Украинадаги воқеалар, озиқ-овқат ва энергетика инқирозларидан чалғитади.

Шу билан бирга, Байден маъмурияти бир вақтнинг ўзида Украина ва Тайван инқирозларини ҳал қилиш учун етарли ресурсларга эга бўлмаслиги келтирилган. Мақолада АҚШ президенти Жо Байден вазиятга нотўғри ёндашгани, у ҳарбийлар бу сафарга қарши эканини айтмаслиги кераклиги ёзилган.

«АҚШ президенти Пелоси хонимга шахсан ва аниқ бундай қилмасликни айтгани яхшироқ бўларди», дейилади нашр муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрганди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг Тайванга ташрифи юзасидан баёнот бериб, кескин норозилик ва қоралаш билдирган ҳолда бу «ягона Хитой» тамойили ва Хитой–АҚШ коммюникеси қоидаларини жиддий бузаётганини таъкидлаган.

Пелоси 3 августь куни Тайван раҳбари Цай Инвэнь билан учрашган ва парламент олдида нутқ сўзлаган. «Биз Тайванни дунёдаги энг эркин жамиятлардан бири бўлгани учун ҳурмат қиламиз», — деган у.

Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрган тақдирда энг қатъий чораларни кўриш ниятида эканини маълум қилган. Шундай қилиб, Пелоси келганидан кейин Хитой қум экспортини ва оролдан цитрус мевалари ва икки турдаги балиқ маҳсулотлари импортини вақтинча тўхтатган.

Бундан ташқари Хитой 4–7 август кунлари Тайван атрофидаги денгизнинг олтита ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилган. Хитой армияси Тайванни қуршаб олган. Ҳарбий машғулотлар баҳонасида орол–давлат блоклаб қўйилган.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди