10:56 | 03.08.22 503

Ўзбекистонда 2021 йилда коррупцион жиноятлар оқибатида қанча зарар етказилгани маълум қилинди

Аксарият коррупцияга оид жиноятлар Соғлиқни сақлаш ва таълим вазирликлари ҳисобига тўғри келган

Ўзбекистонда 2021 йилда коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 282 миллиард сўм моддий зарар етказилган. Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги ялпи мажлис олдидан бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Қайд этилишича, мамлакатда коррупцион жиноятларга қарши олиб борилган фаол ишлар натижасида 2021 йилда республика бўйича 3 769 та коррупцияга оид жиноят иши судларга юборилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 282 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 бараварга ошган.

Аксарият коррупцияга оид жиноятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилгани танқид қилинган.

Шунингдек, сенаторлар томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил И ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилинган.

Ҳисоботни кўриб чиқиш жараёнида таъкидланишича, давлат бюджетининг жами харажатлари 103,0 триллионга етган, амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,9 фоизга ортган.

Мажлис сўнггида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Ўзбекистон коррупция индексида 40 давлатдан ўзиб кетиб, 28 балл билан 140 ўринни қайд этганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш дастури ишга туширилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 377
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 243
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 452
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 408
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456