Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжат билан Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси;

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури тасдиқланган.

Шунингдек, байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:

  • 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
  • 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
  • 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Маълумот учун, «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президенти фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар) 2 сентябрь — жума қўшимча дам олиш куни, олти кунли иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 3 сентябрь — шанба дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинган эди.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди