Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида 5-йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раислигида 2 август куни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши якунлари ҳамда музокаралар жараёни доирасида яқин келажакда бажариладиган асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши доирасида кўп томонлама ва икки томонлама музокаралар давомида ЖСТга аъзо давлатларга мамлакат ташқи савдо режими ҳақидаги барча саволларга тўлиқ жавоблар тақдим этилди. Шунингдек, музокаралар натижаларига асосан, амалиётга мувофиқ, июл ойи охирида ЖСТга аъзо давлатлар томонидан қўшимча ёзма саволлар юборилди.

ЖСТга аъзо бўлиш доирасида фаол икки томонлама музокаралар ўтказиш, алоҳида қўшимча ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш каби жорий йилнинг охиригача амалга ошириладиган асосий вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги, 6-йиғилишини жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ЖСТ Котибиятига Ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда сўровларга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа ёналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш мақсадида сифатли, ўз вақтида ва ҳар томонлама пухта иш олиб боришлари лозим.

Умуман олганда, Идоралараро комиссия аъзоларига Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, барча вазифаларнинг юқори профессионал даражада бажарилишини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг ҳаракатларини тизимли асосда мувофиқлаштириш даражасини ошириш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, белгиланган муддатларни кечиктиришга йўл қўйилмаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида республиканинг ЖСТга қўшилиши бўйича навбатдаги музокараларни самарали ва сифатли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аъзо бўлишнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш бўйича ҳафталик ишчи муҳокамалар ўтказишга қарор қилинди.

Аввалроқ Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонзода ва Ўзбекистон сармоя ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилганди. Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) билан яқинлашувида жиддий силжиш борлигини айтганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди