Қашқадарёда ўтказиладиган «Ёшлар туризми» Қурултойида кимлар қатнашиши маълум қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан 8–12 август кунлари «Ёшлар туризми» Қурултойи ўтказилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, Қурултой президентнинг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

«Мазкур Қурултойдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёшларнинг туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш, ёш сайёҳлар оқимини кенгайтириш мақсадида турли тадбирлар орқали хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган маҳорат дарслари ташкил этиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга доир услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, мамлакатимиздаги Элчихона консуллари билан Қурултой делегатларининг учрашувини ташкил этиш ҳамда ‘Туризм элчилари’ни халқаро малака ошириш дастурларида иштирок этиши юзасидан ҳамкорлик меморандумлари имзолашдир», – дейди вазирлик оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Заррина Абдуллаева.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, Қурултойда республиканинг ҳар бир ҳудудидан 50 нафар иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган 700 нафар ўқувчи, талаба ва ёшлар жалб қилинади. Шу билан бир қаторда МДҲ (Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон) давлатларидан, жами 20 нафар ёшлар таклиф этилган. Қурултой иштирокчиларининг ҳар бирига Туризм ва маданий мерос вазирлигининг махсус сертификати топширилади.

Фото: «Bugun.uz»

«Бу каби тадбирлар биринчи Қашқадарёда ўтганидан кейин, бошқа жойларда ҳам нафақат ёшлар, балки бошқа йўналишларда ҳам ўтказилади. Тадбир доирасида ташкил қилинган инфо тур давомида ёшлардан, блогер ва журналистлардан ҳам таклифлар олинади. Ёшлар туризмига оид барча таклифлар жамлаб такомиллаштирилади», — дейди Туризм ва маданий мерос вазирининг ахоборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ёш туризм элчилари Кенгаши аъзолари ва раисига эса Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ишонч ёрлиғи берилади. Қурултой доирасида ҳар куни бир қатор танлов, мусобақа, тақдимот, учрашув, акция, лойиҳа ҳамда тадбирлар ташкил этилади.

Жумладан:

«Энг намунали гуруҳ» танлови – гуруҳ етакчилари бошчилигида гуруҳ аъзолари ўзининг ташриф тақдимотини тайёрлаган ҳолда гуруҳ номи, шиори, қоидалари, атрибутикаси ва бошқа услублар асосида гуруҳни жипслашганини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилади.

«Туризм-квест» ўйини – 6 кишидан иборат жамоа махсус кўрсаткичлар орқали калит сўзларни топиб, масʼуллар томонидан тайёрланган шартларга жавоб беради ва биринчи бўлиб топиб келган жамоа ғолиб деб топилади.

«Заковат» ўйини – иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, аҳолининг, асосан, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўтказилади.

«Туризм спартакиадаси» спорт мусобақаси – ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ҳудудлардан келган ёшлар ўртасида футбол, стол тенниси, шахмат бадминтон, волейбол бўйича спорт мусобақалари ташкил этилади.

«Уста-шогирд» мактаби – ушбу йўналишда ҳунармандчилик, рассомчилик ва наққошлик каби йўналишларда таниқли усталардан маҳорат сабоқлари берилади.

«Энг яхши туризм лойиҳаси» танлови – ушбу танловда ҳар бир ҳудуд вакили ўзининг республикада ёшлар туризмини ривожлантириш учун ўз лойиҳаларини махсус комиссия олдида ҳимоя қилади.

Сайловлар – сайловлар Ўзбекистон Республикаси ёш туризм элчилари Кенгашини ташкил этиш мақсадида ўтказилади. Ёш туризм элчилари Кенгаши махсус тайёрланган Низом асосида фаолият олиб боради. Қурултой доирасида илк сайловлар ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси ёш туризм элчилари Кенгаши аъзолари ва раиси 1 йил муддатга сайланади.

Аввалроқ Қашқадарёда «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди