Қашқадарёдаги асаб-руҳий касалликлари диспансерида беморлар ерда ухлади — видео

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 2-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерида беморлар ерда ётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Аниқланишича, мазкур видеотасвир 4 июль куни Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансери болалар бўлими навбатчи санитаркаси Муқаддас Хужматова томонидан олиниб, муассаса бош шифокорига телеграм орқали тақдим этилган.

5 июль куни диспансер жамоасининг умумий йиғилишида мазкур ҳолат муҳокома қилиниб, беморларнинг ўз ўрнига ётишини таъминламасдан, назорациз қолдирган 4 нафар ходимга меҳнат қонунчилигига асосан интизомий чора кўрилган. Йиғилишда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги бўйича зарур чоралар белгиланган.

Шунингдек, шу гуруҳда юқоридаги фойдаланувчи томонидан диспансерда қўли шикастланган бемор аёлга тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги, у гипссиз юргани қайд этилган. Аниқланишича, 57 ёшли бемор аёл Э.С. диспансерда «Д» ҳисобда туради. 2-гуруҳ ногирони, 2022 йил 1 апрелдан ҳозирги кунга қадар бу муассасада ётиб, даволаниб келмоқда. У 3 июнь куни йиқилиб тушган.

Шу куни чап қўл кафт соҳаси рентген қилиниб, травматолог шифокорга кўрсатилган. «Чап қўл 4-бармоқ ўрта фалангасининг ёпиқ синиб силжиши» ташхиси қўйилган. Беморга мутахассис томонидан тегишли муолажалар қилинган.

27 июнь куни беморнинг қўли қайта рентген қилиниб, травматолог шифокор назоратидан ўтказилган. Суяклари битганлиги сабабли боғлов ечилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

«Диспансер биноси 2021 йил апрелда фойдаланишга топширилган. 150 ўринга эга бўлган муассасада беморларнинг даволаниши учун барча шароитлар яратилган», дейилади муносабатда.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди