Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича  3 август куни йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2021 йил 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Бу сана мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар анъанавий тарзда, ҳар йили ташкил этиладиган бўлган.

Бу йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда «колл-марказ» ташкил этилган. Унга бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.

Йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги тизимли муаммоларга алоҳида эътибор қаратган.

Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди. Йиғилишда бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

Аввалроқ Президент раислигида ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади